Жаҳон | 12:36 / 14.06.2025
4185
1 дақиқада ўқилади

Москва 1200 нафар Украина фуқаросининг жасадини Киевга топширди

Москва 1200 нафар Украина фуқаролари, жумладан ҳарбий хизматчиларнинг жасадини Киевга топширди, деб хабар қилди Украина мувофиқлаштириш штаби. Жасадларни топшириш 2 июн куни Истанбулдаги келишувларга мувофиқ амалга оширилди.

Фото: Friedemann Kohler/dpa/picture alliance

Москва 1200 нафар Украина фуқароси, жумладан ҳарбий хизматчиларнинг жасадини Киевга топширди. Бу ҳақда 13 июн, жума куни Telegramʼдаги каналида ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича Украина мувофиқлаштириш штаби хабар берди. Жараён Истанбулдаги келишувларга мувофиқ амалга оширилди.

Мувофиқлаштириш штаби ходимлари, Украина Хавфсизлик хизмати, Қуролли кучлар, Ички ишлар вазирлиги, Олий раданинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили офиси ва бошқа тузилмаларнинг биргаликдаги фаолияти натижасида жасадлар қайтарилди.

«Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари терговчилари ИИВ экспертиза муассасалари билан биргаликда барча зарур экспертизаларни ўтказади ва репатриация қилинганларнинг шахсини аниқлайди», — дея таъкидлади мувофиқлаштириш штаби.

Украина томони Халқаро Қизил Хоч қўмитасига кўрсатган ёрдами учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид