Оқ уй 36 давлат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда
Бу жумладан, фуқаролари АҚШдаги террорчилик ҳаракатларида ёки «антисемит ва антиамерика ҳаракатларида» иштирок этган давлатлар ҳам, дея маълум қилди АҚШ Давлат департаменти.

Фото: Carlos Moreno/Anadolu/picture alliance
Доналд Трамп маъмурияти фуқаролари АҚШга кириши тўлиқ ёки қисман тақиқланган давлатлар рўйхатини сезиларли даражада кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 15 июн, якшанба куни АҚШ Давлат департаментининг давлат котиби Марко Рубио имзолаган ички дипломатик телеграмма матнига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.
Телеграммада айтилишича, агар 60 кун ичида Вашингтон хавотирлари сабабларини бартараф қилмаса, 36 «ташвишга сабаб бўлувчи» давлат чекловларга дучор бўлиши мумкин. Хусусан, айрим мамлакатлар фуқаролари АҚШдаги террорчилик ҳаракатларида ёки «антисемит ва антиамерика ҳаракатларида» қатнашган», дея маълум қилди АҚШ Давлат департаменти.
Рўйхатдаги бошқа давлатлар АҚШ маъмурияти хоҳлаганидек ўз фуқароларини АҚШдан чиқариб юборишга ёрдам бермаган ёки «ишончли шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш учун ваколатли ёки ҳамкорлик қилувчи ҳукуматга эга эмас», дея таъкидлаган идора. Яна бошқа баъзи давлатлар томонидан берилган паспортлар Вашингтон томонидан «шубҳали» деб баҳоланади.
Фуқаролари икки ойдан сўнг АҚШга кириши тўлиқ ёки қисман тақиқланиши мумкин бўлган 36 та давлат: Ангола, Антигуа ва Барбуда, Бенин, Буркина-Фасо, Бутан, Вануату, Габон, Гамбия, Гана, Конго Демократик Республикаси, Жибути, Доминика, Миср, Замбия, Зимбабве, Кабо-Верде, Камбожа, Камерун, Кот-д'Ивуар, Қирғизистон, Либерия, Мавритания, Малави, Нигер, Нигерия, Сан-Томе ва Принсипи, Сенегал, Сент-Киттс ва Невис, Сент-Люсия, Сурия, Танзания, Тонга, Тувалу, Уганда, Эфиопия ва Жанубий Судан.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ элчихонаси консулидан изоҳ сўраган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Навоий кўчасида қурилиши битмаган бино том қисмида ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 11:56
-
Германия ТИВ раҳбари Хитойни Москвага таъсир ўтказишга чақирди
Жаҳон | 11:50
-
Самарқанд нўхат шўраги географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди
Ўзбекистон | 11:37
-
Путин ва Трампнинг суҳбатидан кейин ҳам Россия Киевга зарба беришда давом этмоқда
Жаҳон | 11:06
Мавзуга оид

10:26
Трамп Путин билан суҳбат ҳақида: ўзгариш йўқ

09:11
Покистон ва АҚШ ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди

07:45
Россияда вафот этган Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанга олиб келинди

21:31 / 03.07.2025