Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Сербиядаги элчиси тайинланди
Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Сербиядаги (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) элчиси этиб тайинланди.
Элчи Сербия Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик протокол раҳбари Бранко Радовановичга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Суҳбат чоғида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ва Ўзбекистон—Сербия муносабатларини янада мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдорлик билдирди.
Хорижий томон Ўзбекистоннинг Сербияга биринчи элчиси тайинланганини олқишлаб, бу қадам икки томонлама ҳамкорликнинг бутун йўналишига янги суръат бағишлашини таъкидлади.
Маълумот учун, Ойбек Шахавдинов 2024 йил 13 декабр куни Словения президенти Наташа Пирс Мусарга ишонч ёрлиқларини топширган эди.
У, шунингдек, Ўзбекистоннинг Венгриядаги биринчи, ўриндошлик асосида Хорватия ва Черногориядаги элчиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:35 / 06.06.2026
Сербияда оғир вазиятда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
22:15 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Сербия президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:58 / 13.05.2026