Таълим | 11:25 / 16.07.2025
1661
2 дақиқада ўқилади

Фуқароларга иккинчи олий таълим олиш учун онлайн ариза юбориш тартиби жорий қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Shutterstock

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

  • жисмоний шахсларга олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш учун онлайн ариза юбориш тартибини жорий қилиш;
  • жисмоний шахслар томонидан юборилган онлайн аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартибини жорий қилиш;
  • ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали қабул қилиш.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда жисмоний шахсларга олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш учун ариза юбориш бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали жорий этилишини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид