Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талъат Валиев Хавфсизлик кенгашидаги лавозимидан озод этилди
Талъат Валиев Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. Кенгашнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларга масъул шўъбаси мудири ҳамда давлат чегарасига масъул бош консултанти ҳам лавозимидан бўшатилди.
Талъат Валиев
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч нафар мулозими лавозимидан озод этилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбарининг фармони билан, Талъат Шуҳратович Валиев Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Валиев ушбу лавозимда 2022 йил февралидан буён ишлаб келаётганди. Бундан олдин Статистика қўмитаси раисининг ахборот технологияларига масъул ўринбосари бўлиб ишлаган.
Шунингдек, Администрация фармойиши билан:
- Баҳодир Бахтиёрович Маҳмудов – Хавфсизлик кенгаши аппарати Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик шўъбаси мудири лавозимидан,
- Шовқиддин Абдувалиевич Қаршиев – Хавфсизлик кенгаши аппарати Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлаш шўъбаси бош консултанти лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Хавфсизлик кенгашининг котиби лавозимида узоқ йиллардан буён Виктор Маҳмудов раҳбарлик қилиб келади. У ушбу лавозимга 2013 йил 21 сентябрда тайинланган.
Мавзуга оид
17:11 / 27.12.2025
“Тизимимиз анча эскириб қолди” — Президент коррупцияга қарши янги тизим ҳақида эълон қилди
19:45 / 24.11.2025
Комил Алламжонов президент администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди
11:36 / 30.10.2025
Азиз Мағрупов вакил лавозимидан олиниб, маслаҳатчи ўринбосарлигига туширилди
10:47 / 30.10.2025