Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрида ҳарорат рекорд даражага етди
Жазирама ҳаво шаҳарликларнинг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Туркиянинг Шонлиурфа шаҳридаги Отатурк хиёбонига ўрнатилган термометр кўрсаткичи 55 даражани ташкил этди. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги хабар берди.
Жамоат транспорти бекатларидан бирида йўловчилар салқинлаб олишлари учун уларга совуқ сув сепиш йўлга қўйилди.
Аномал иссиқ шароитида шаҳар кўчалари бўшаб қолди – аҳоли фаоллиги кескин пасайди.
Ҳокимият сурункали касаллиги бор инсонлар, кексалар ва болаларга соат 11.00дан 16.00гача кўчага чиқмасликни ҳамда иссиқдан сақланиш учун эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилмоқда.
Мавзуга оид
18:06
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
22:52 / 30.06.2026
Кондиционерсиз уйдаги ҳароратни пасайтиришга ёрдам берадиган 5 та самарали усул
22:02 / 29.06.2026
Қуёш урганда нима қилиш керак? - шифокор маслаҳатлари
17:18 / 28.06.2026