Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИда Трамп билан савдо битими шартлари турлича баҳоланди
Франция бош вазирининг фикрича, Европа савдо можаросида ён босиш орқали Трампга бўйсунди. Бир қатор давлатлар Брюсселнинг келишув зарурлиги ҳақидаги позициясини қўллаб-қувватлади.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан Шотландияда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Евроиттифоқ ва АҚШ ўртасидаги савдо можаросига барҳам бериш бўйича келишувлар Европа Иттифоқи етакчилари ва экспертларининг турлича муносабатига сабаб бўлди. Франция расмийлари Оқ уй раҳбарига европаликларнинг ён босганини қоралади.
Бош вазир Франсуа Байру X ижтимоий тармоғида шундай ёзди: «Бу умумий қадриятларни тасдиқлаш ва умумий манфаатларни ҳимоя қилиш учун бирлашган эркин халқлар иттифоқи бўйсундирилган қора кундир». Франция президенти Эммануэл Макрон келишувлар билан боғлиқ ҳолда ҳозирча очиқ баёнотлар бермади.
Бир қатор бошқа давлатлар Брюсселнинг савдо можаросида муросага келиш зарурлиги ҳақидаги позициясига қўшилди. Швеция расмийлари Вашингтон билан келишув кўп ойлик беқарорликдан сўнг Европанинг энг йирик савдо шериги билан муносабатларга аниқлик киритишини тан олди. Испания келишувни қўллаб-қувватлади, аммо «катта иштиёқ билдирмади», деб таъкидлайди Reuters.
Германия канцлери Фридрих Мерц келишувни олқишлади, унинг фикрича, бу «трансатлантик савдо алоқаларининг кераксиз кескинлашувидан» қочиш имконини беради. Келишув Европа Иттифоқининг бирдамлиги ўз самарасини берганини кўрсатди, деди у. Шу билан бирга, Венгрия бош вазири Виктор Орбан «Трамп фон дер Ляйенни нонуштага еб қўйгани»ни айтди.
Мавзуга оид
13:33
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
22:24 / 16.06.2026
Трамп Европа Иттифоқи таъсирида Украина бўйича позициясини ўзгаргартирди — ОАВ
18:52 / 16.06.2026
АҚШ ва Эрон келишуви. Нималар маълум?
11:05 / 16.06.2026