Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ маърузаларини деярли ҳеч ким ўқимаслиги ҳақида маъруза эълон қилди
Шу муносабат билан бош котиб Антониу Гутерриш мажлисларни камроқ ўтказиш ва маърузаларни камроқ тайёрлашни таклиф қилди.
Фото: REUTERS/Manon Cruz
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг самарадорликни ошириш ва харажатларни камайтириш йўлларини излашга бағишланган маърузасида ташкилот маърузалари камдан-кам ўқилиши таъкидланади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш маълумотларига кўра, 2024 йилда БМТ тизими 240 та орган иштирокида 27 мингта йиғилиш ўтказилишини таъминлаган, котибият эса 1100 та маъруза тайёрлаган - бу 1990 йилга нисбатан 20 фоизга кўпдир.
«Кўп сонли йиғилишлар ва маърузалар тизимни ва барчамизни анча толиқтирди. Бу маърузаларнинг кўпини кам одам ўқийди. Ҳар бешинчи маъруза 1000 мартадан кам юклаб олинади. Юклаб олиш эса ўқиш дегани эмас», деди Гутерриш.
Шу муносабат билан Гутерриш мажлисларни камроқ ўтказиш ва маърузаларни камроқ тайёрлашни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, фақат барча мандатлар талабларига тўлиқ жавоб берадиган маърузалар тайёрланиши керак.
Мавзуга оид
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026