Жаҳон | 07:04 / 06.08.2025
1250
2 дақиқада ўқилади

«Медиазона»: Россияда Коррупцияга қарши кураш фондига донатлар бўйича 76 та иш очилди

«Медиазона» тадқиқотига кўра, 2022 йилнинг ёзидан 2025 йилнинг августигача Россиянинг 38 та ҳудудида Коррупцияга қарши кураш фондига донатлар бўйича камида 76 иш очилган.

Фото: ura.ru

2022 йилнинг ёзидан 2025 йилнинг августигача Россиянинг 38 та ҳудудида – Калининграддан тортиб Магадан вилоятигача – Коррупцияга қарши кураш фондига (ФБК) донатлар бўйича камида 76 иш очилган. Бу ҳақда "Медиазона"нинг 4 август, душанба куни ўтказилган тадқиқотида айтилган.

«Аслида, гап федерал кампания ҳақида кетяпти», деб таъкидлайди журналистлар. Таъқибга учраганлар орасида нафақат таниқли фаоллар, балки жамоат арбоблари ҳам бор.

Ҳудудларда, одатда, улар жаримага тортилади — 100 мингдан 600 минг рублгача. Москвада деярли ҳар доим ҳақиқий муддатлар берилади — 3 йил колония, дея аниқлик киритади нашр.

Унинг маълумотларига кўра, ФБК ҳақида эслатма, хусусан, WORLD.FBK.IN сайтининг қисқартирилган манзили кўринишида банк кўчирмаларига киритилган, улар орқали Stripe'да донатлар йиғилган. Бу хавфсизлик кучларига пул ўтказганларни аниқлаш имкониятини берди.

Сўнгги пайтларда — 2025 йил бошидан буён таъқиблар кучайган: биргина дастлабки олти ойнинг ўзида судларда 34 та шундай ҳолат қайд этилган. Ишлар сони бўйича Москва биринчи (11), Краснодар ўлкаси иккинчи (6) ва Калининград вилояти учинчи (5) ўринда туради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид