Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги уруш бошланганидан бери Рамзон Қодиров оиласи 150 га яқин орден олди
Энг кўп орден Қодировнинг ўзида - 31 та. Чеченистон раҳбари ўртача 40 кунда бир марта мукофотланмоқда.
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ва унинг 29 нафар яқин қариндоши Россия-Украина уруши бошланганидан бери 146 та турли орден ва медални олди, деб ёзди «Верстка».
Энг кўп мукофот Қодировнинг ўзида - 41 ойдан сал кўпроқ вақт ичида унга 31 та орден ва медал берилган. Чеченистон раҳбари ўртача 40 кунда бир марта мукофотланмоқда.
Орденлар сони бўйича иккинчи ўринда Чеченистон раҳбарининг ўғли Адам, у отасининг эҳтимолий вориси ҳисобланади. Унга 16 та медал ва нишон топширилди. Уларнинг ярмини Қодировнинг ўғли икки ой ичида - 2023 йил октябр-ноябр ойларида, Грозний тергов изоляторида маҳбус Никита Журавелни калтаклаганидан кейин олган.
Учинчи ўринда Чеченистон раҳбарининг қизи Айшат Қодирова. 2022 йил феврал ойидан бери у 10 та медални олган.
Қодировлар оиласи мукофотларининг катта қисмини - 82 тасини Чеченистоннинг давлат ва асосан ички мукофотлари ташкил этади. Қодиров ва унинг яқинлари турли идоралар ва вазирликлардан 30 та медал ва нишон олган, уларнинг аксарияти куч ишлатувчи вазирликлардир (Росгвардия, ИИВ ва ФСИН).
Қодировлар ташкилот ва институтлардан 21 та, Украинанинг аннексия қилинган ҳудудларининг (ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожие вилоятлари) Россия томонидан тайинланган маъмуриятидан 11 та, Ливия ва қисман тан олинган Жанубий Осетия расмийларидан биттадан мукофот олган.

Чеченистон раҳбари ва унинг оила аъзоларининг мукофотлангани ҳақидаги хабарлар мунтазам равишда пайдо бўлади. Адам Қодировнинг мукофотлангани ҳақидаги узлуксиз хабарлар ҳатто мем ва ҳазиллар мавзусига ҳам айланган.
Журналистларнинг ёзишича, Рамзон Қодировнинг оиласини мукофотлаш ҳақида Чеченистон амалдорлари илтимос қилади. Масалан, «Верстка» нашри 2023 йил октябр ойида, Никита Журавел калтаклангани акс этган видео эълон қилинганидан кўп ўтмай, Қодиров маъмурияти вакиллари Қабарда-Болқория ва Адигея ҳукуматидан Адам Қодировга орден топширишни сўрагани ҳақида хабар берган эди. Аммо улар рад этди, бироқ, бир ойдан сўнг Адам Қодиров барибир Қабарда-Болқория олий мукофотига сазовор бўлди.
Мавзуга оид
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
18:42 / 08.02.2026
Украина асирлигидан 20 нафар чечен қайтарилди. Улар жангсиз таслим бўлишганини айтишганди
07:28 / 18.01.2026