Жаҳон | 13:23 / 09.08.2025
2609
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон АҚШдан қурол харидини тўхтатиб қўйгани ҳақидаги хабарни рад этди

Reuters агентлигининг хабар беришича, Ҳиндистон экспорт божлари бўйича келишмовчилик туфайли АҚШдан қурол харид қилишни тўхтатган. Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги бу маълумотни рад этди.

Фото: Andrew Caballero-Reynolds/AFP/Getty Images

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги ОАВнинг Ню-Деҳли ҳукумати Ҳиндистон экспортига бож тўловлари бўйича келишмовчилик туфайли Вашингтон билан гўёки АҚШ қуролини харид қилиш бўйича музокараларни тўхтатгани ҳақидаги ОАВ хабарларини рад этди, деб ёзади The Economic Times 8 август, жума куни. «Идора расмийлари харидлар белгиланган тартибда давом этаётганини тушунтирди», — дея хабар бермоқда нашр.

Жума куни эрталаб Ғарб ОАВ Ҳиндистон расмийларига таяниб, Ҳиндистон Америка қуролларини сотиб олиш бўйича музокараларни тўхтатгани ҳақида хабар берган эди. Уларнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх харидларни муҳокама қилиш учун яқин ҳафталарда Вашингтонга ташриф буюриши керак эди, бироқ ҳозирда гўёки сафар бекор қилинган.

Мудофаа вазирлиги бу хабарларни «ёлғон ва уйдирма» деб атади.

Феврал ойида АҚШ президенти Доналд Трамп ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди қуролларни, жумладан General Dynamics Land Systems компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Stryker жанговар машиналари ҳамда Raytheon ва Lockheed Martin (LMT.N) томонидан ишлаб чиқилган Javelin танкка қарши ракеталарини сотиб олиш ва биргаликда ишлаб чиқариш режаларини эълон қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид