Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров Чеченистонга кетма-кет икки кун дронлар ҳужуми бўлганини айтди
Чеченистонда дрон ҳужуми охирги марта ўтган йилнинг 12 декабрида қайд этилганди.
Фото: kremlin.ru
9 ва 10 август кунлари Чеченистон дронлар ҳужумига учради, деб маълум қилди республика раҳбари Рамзон Қодиров.
«Шёлковский ва Надтеречний туманларида иккита учувчисиз учар қурилма аниқланди. Ҳар икки жисм ўз вақтида аниқланди ва ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ёрдамида йўқ қилинди. Жароҳатланганлар ва вайронгарчиликлар бўлмади», — деб ёзди у ўз Телеграм каналида.
Ҳар икки туман республика шимолида Ставропол ўлкаси, Шимолий Осетия ва Доғистон чегараларида жойлашган.
Россия мудофаа вазирлиги республикада уриб туширилган дронлар ҳақида маълумот бермади. Вазирлик маълумотига кўра, 10 августга ўтар кечаси Ставропол ўлкасида 8та дрон йўқ қилинган.
Чеченистонда охирги марта ўтган йилнинг 12 декабрида дронлар ҳужуми қайд этилганди.
Мавзуга оид
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
18:42 / 08.02.2026
Украина асирлигидан 20 нафар чечен қайтарилди. Улар жангсиз таслим бўлишганини айтишганди
07:28 / 18.01.2026
Қодиров ЙТҲ ҳақидаги хабар ортидан ўғли Адам акс этган видеони эълон қилди
23:31 / 16.01.2026