Жаҳон | 22:18 / 13.08.2025
2572
2 дақиқада ўқилади

Туркиянинг AJet авиакомпанияси парвоз вақтида пауэрбанклардан фойдаланишни тақиқлади

Августдан бошлаб Turkish Airlines авиакомпанияси литий аккумулятори алоҳида ажратиб олинмайдиган ақлли чамадонларни самолётга олиб чиқишни тақиқлаганди.

Фото: TRT Haber

Туркиянинг AJet лоукостер авиакомпанияси йўловчиларга парвоз вақтида пауэрбанклардан фойдаланишни тақиқлади.

"Туркия фуқаро авиацияси бош бошқармаси тавсиясига кўра, парвоз вақтида қуввати 100 Вт/с гача бўлган литий батареяли қувватлагичлар (пауэрбанклар) электрон сигаретлар, ташқи аккумуляторлардан фойдаланиш тақиқланади, уларни қўл юкида олиб юриш мумкин", - деб хабар берди TRT Haber телеканали авиакомпания баёнотига таяниб.

Қуввати 100–160 Вт/с бўлган литий аккумуляторларни олиб юриш учун авиакомпаниядан рухсат олиш керак бўлади, қуввати 160 Вт/с дан юқори бўлган қурилмаларни эса маълум шартларга риоя қилган ҳолда юкхонага топшириш мумкин.

Августдан бошлаб Turkish Airlines авиакомпанияси литий аккумулятори алоҳида ажратиб олинмайдиган ақлли чамадонларни самолётга олиб чиқишни тақиқлаганди.

Шу йилнинг 28 январ куни Жанубий Кореянинг Air Busan авиакомпанияси Airbus А321-200 самолёти парвозга тайёрланаётган вақтда дум қисмида ёнғин содир бўлган, ёнғинга йўловчи багажидаги пауэрбанк сабаб бўлгани айтилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид