Жамият | 19:18 / 18.08.2025
2784
1 дақиқада ўқилади

Санэпидқўмита ўлимга олиб келувчи музқаймоқ ҳақидаги хабарга ишонмасликка чақирди

Маълум қилинишича, барча музқаймоқ маҳсулотлари тегишли ташкилотлар назорати ва лаборатория синовларидан ўтади.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Санэпидқўмита ижтимоий тармоқларда тарқалган ўлимга олиб келувчи музқаймоқ ҳақидаги хабар асоссизлигини билдирди.

“Ижтимоий тармоқларда тарқатилган “хавфли музқаймоқ” ҳақидаги видео мутлақо асоссиз. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда музқаймоқ истеъмолидан заҳарланиш ёки оғир салбий ҳолатлар қайд этилмаган”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, барча музқаймоқ маҳсулотлари тегишли ташкилотлар назорати ва лаборатория синовларидан ўтади. Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро стандартларга амал қилади.

“Фуқароларни ёлғон хабарларга ишонмасликка, фақат расмий манбаларга таянишга чақирамиз. Музқаймоқни фақат расмий савдо шохобчаларидан ва хавфсизлик ҳужжати билан харид қилинг”, дейилади Санэпидқўмита ахборот хизмати хабарида.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид