Жаҳон | 23:15 / 20.08.2025
2154
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда хорижий мессенжерлардан фойдаланиш тақиқлангани ҳақидаги хабар рад этилди

Таъкидланишича, миллий Aitu мессенжеридан фойдаланиш ташаббуси фақат марказий ва маҳаллий давлат органларида мулоқот қилишга тааллуқли.

Фото: Depositphotos

Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги республикада хорижий мессенжерлардан фойдаланишга нисбатан ҳеч қандай тақиқ қўйилмаганини маълум қилди.

"Хориж мессенжерларидан (WhatsApp, Telegram ва бошқалар) фойдаланиш тақиқлангани тўғрисида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди", - дейилади вазирлик баёнотида.

Таъкидланишича, миллий Aitu мессенжеридан фойдаланиш ташаббуси фақат марказий ва маҳаллий давлат органларида мулоқот қилишга тааллуқли.

Вазирлик Aitu хизмат ёзишмалари, оператив билдиришномалар ва давлат рақамли платформалари билан мулоқотда асосий восита бўлишини қайд этди.

Унинг устунлиги барча серверлар Қозоғистон ҳудудида жойлашгани билан изоҳланган.

Аввалроқ давлат органлари ходимлари 15 сентябрга қадар Aitu миллий мессенжеридан фойдаланишга ўтишлари хабар қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид