Жаҳон | 22:35 / 24.08.2025
10030
2 дақиқада ўқилади

“Трампнинг қўлида кўп қарталар бор” - Вэнс Россиянинг ён беришлари, Россия-Украина уруши қачон тугаши ҳақида

АҚШ вице-президентининг сўзларига кўра, Украинага Америка қўшинлари юборилмайди.

Фото: REUTERS

NBC телеканалида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг интервюсидан бироз ўтиб, каналда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс билан суҳбат эълон қилинди. Суҳбат давомида Вэнс Россия-Украина низоси бўйича ўз фикрларини билдирди.

АҚШнинг роли ҳақида

АҚШ Украинадаги низони дипломатик йўл билан ҳал қилишга эришишда давом этади.

АҚШнинг вазифаси – Россия ва Украина низони тўхтатишга келишишларида воситачилик қилиш. Биз томонларга босим ўтказмоқчи эмасмиз.

Россиянинг ён беришлари ҳақида

Россия 3,5 йил давомида биринчи марта қатор асосий талабларига нисбатан сезиларли ён беришларга борди.

Россия Украина урушдан кейин ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишини тан олди. Россия Киевда қўғирчоқ режим ўрната олмаслигини тан олди.

Биз Россиянинг ҳаракатларини назорат қилмаймиз, акс ҳолда уруш етти ой аввал тугаган бўларди.

Уруш тугаши ҳақида

АҚШ Украинадаги низо “бир соат ичида” тугайди деб ҳисобламайди.

АҚШ тинчлик келишувига уч-олти ой ичида эришилишига умид қилмоқда.

Хавфсизлик кафолатлари ҳақида

Россия Украинага хавфсизлик кафолатлари бериш бўйича музокараларда қатнашиши керак.

Энг асосийси, ҳудудлар ва хавфсизлик кафолатлари масаласини ҳал қилиш.

Украина охир-оқибат ҳудудий чегаралари қаердан ўтиши борасида қарор қабул қилади.

Украинада Америка қўшинлари бўлмайди, бироқ Украинанинг хавфсизлик кафолатларини таъминлашда фаол иштирок этади.

Санкциялар ҳақида

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритиш эҳтимолини истисно қилмайди.

АҚШнинг ҳаракатлари Россиянинг позициясига боғлиқ бўлади. Агар олдинга силжиш бўлса, санкциялар юмшатилиши ҳам мумкин.

Вэнснинг сўзларига кўра, Украина низосини ҳал қилишда томонларга таъсир кўрсатиш учун Трампнинг қўлида қарталар кўп, лекин муаммони ҳал қилишнинг ягона йўли – дипломатия.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид