Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Мустақиллик байрами сайиллари ўтказиладиган жойлар эълон қилинди
Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан 30–31 август кунлари Тошкент шаҳрининг барча туманларида байрам сайиллари ва оммавий концерт дастурлари бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги тадбирлар ўтказиладиган жойларни эълон қилди.
Соат 12:00 да бошланадиган тадбирлар:
- Юнусобод тумани — «Узэкспомарказ» майдони.
Соат 18:00 да бошланадиган тадбирлар:
- Бектемир тумани — «Coca Cola Garden» боғи;
- Миробод тумани — «Фурқат» боғи;
- Сергели тумани — Сергели марказий хиёбони;
- Олмазор тумани — Ривер парк майдони;
- Учтепа тумани — «ECO SEUL» боғи;
- Чилонзор тумани — Dream Park (Ғафур Ғулом боғи);
- Шайхонтоҳур тумани — «Наврўз» боғи;
- Янгиҳаёт тумани — «Янги Дархон» маҳалласи 45–46 уйлар олдидаги майдон.
Соат 19:00 да бошланадиган тадбирлар:
- Мирзо Улуғбек тумани — «Мирзо Улуғбек» истироҳат боғи (Central Park);
- Яшнобод тумани — «Ашхобод» истироҳат боғи;
- Яккасарой тумани — «Дўстлик» истироҳат боғи.
Мавзуга оид
09:00
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026