Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд воситаларни сотувга қўйган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
У белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан савдо дўконида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 2 835 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд воситаларни ўтказиш мақсадида сақлаб келган.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.М. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан савдо дўконида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 2 835 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд воситаларни ўтказиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:10 / 25.11.2025
Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби янгидан белгилаб қўйилди
17:09 / 26.12.2023
Дори воситаларининг нархини тартибга солиш юзасидан масъул ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди
19:50 / 04.12.2019