Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сентябрнинг ўрталари салқин, ойнинг учинчи ўн кунлиги эса илиқроқ ўтиши кутилмоқда
Жорий ҳафта ва келаётган ҳафта об-ҳавоси Скандинавия шарқида туғилган ва Сибир антициклонига айланган оқим ҳаракатига боғлиқ бўляпти. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.
Сентябр ойи олдинроқ прогноз қилинганидек, меъёр атрофида ва айрим ҳудудларда меъёрдан 1 даража юқори бўлиши яна ҳам аниқ бўлиб бормоқда. Сентябр ойи Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларини ҳисобга олмаса, бошқа ҳудудларда бутун бошли ой деярли қуруқ ўтиши тахмин қилинмоқда. Келаётган куз мавсуми Тинч океани марказида сув ҳароратининг совиши билан боғлиқ Ла-Ниня ҳодисаси сабаб қуруқроқ ўтиши кутилмоқда.
Зотан Жаҳон Метеорологик Ташкилоти 2025 йилнинг октябр ва 2026 йилнинг январ ойлари учун Тинч океани марказида Ла-Ниня ҳодисаси ривожланишини 65% аниқликда прогноз қилиб бўлган. Ушбу даврда сув ҳароратининг исиб кетиши билан боғлиқ Эл-Нинйо ҳодисаси ривожланишига ишоралар мажуд эмас.
Демак, куз ва қиш ойлари юқори эҳтимол билан қуруқ келиши аниқ бўлмоқда. Бу каби ҳолат бизнинг минтақада совуқ антициклонал жараёнларни кучайтиради. Жойларда мавсум учун илк сувуқ уриш жараёнлари меъёрдагидан кўра эртароқ рўй бериши мумкин
Мавзуга оид
16:46 / 01.12.2025
Айрим дарахтлар гуллай бошлади. Энди нима бўлади?
17:34 / 26.11.2025
“Экологик вазиятни қисқа фурсатда ўнглаш имконсиз” – об-ҳаво бўйича мутахассислар
17:20 / 22.11.2025
Яна 15 кун қуруқ хавоми?
11:26 / 22.11.2025