Жамият | 22:39 / 11.09.2025
1441
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд ва Жиззахда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “A.D.” хусусий корхонаси менежери Б.Ш. икки нафар фуқарони Словакияга ишга юбориши учун ишчи визасини олиб беришини айтиб, улардан 7 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Б. икки нафар фуқарони Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш учун виза ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25-, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид