Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарадиган объектлар фаолияти ўрганилмоқда
Ўрганишларга кўра, Тошкент шаҳрида 388 та, Тошкент вилоятида 845 та I ва II тоифа саноат корхоналари фаолият кўрсатиб, 5 млн 30 минг тонна кўмир ва 262 минг тонна мазут ёқилғисидан фойдаланилади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда вазирлик ва идоралар билан бирга ишчи гуруҳлар тузилиб, саноат, иссиқлик ва электр энергияси корхоналари, иссиқхоналар ва атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарадиган бошқа объектлар фаолияти ўрганилмоқда.
Хабар қилинишича, ишчи гуруҳлар таркибига экология, энергетика, солиқ, ФВВ ва ички ишлар органлари, ҳокимлик ва бошқа идораларнинг жами 748 нафар масъули жалб этилган.
Ўрганишларга кўра, Тошкент шаҳрида 388 та, Тошкент вилоятида 845 та, жами 1233 та I ва II тоифа саноат корхоналари фаолият кўрсатиб, 5 млн 30 минг тонна кўмир ва 262 минг тонна мазут ёқилғисидан фойдаланилади. Уларнинг 838 тасига (Тошкент шаҳрида 361 та, Тошкент вилоятида 477 та) фильтрлар ўрнатилган. 7 та ИЭС, 9 та иссиқлик марказларининг 3 таси тўлиқ табиий газ, қолган 6 таси табиий газ ва мазутдан фойдаланиб келмоқда.
Шунингдек, 9 та иссиқлик маркази ҳамда 1 та ИЭС (Тошкент ИЭС)да фильтрлар мавжуд бўлмаса-да, ҳавонинг кескин совиши натижасида 262 минг тонна мазут ёқилғисидан фойдаланилгани аниқланди. Натижада атмосферага ташланма миқдори 7 минг тоннани ташкил қилган.
Қолаверса, Тошкент вилоятидаги Ангрен ва Янги Ангрен ИЭСлар 5 млн тонна кўмирдан фойдаланиши ва 70 фоизли фильтрлардан ўтказилиши натижасида атмосферага ташланма миқдори 134 835 тоннани ташкил қилиб, умумий кўрсаткичнинг 18,9 фоизига тўғри келган.
Юқорилардан келиб чиқиб, иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик марказларини чанг-газ тозалаш ускуналари (фильтр) билан жиҳозлаш бўйича 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастурнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига оид қисми қайта кўриб чиқилиб, муддатларни 2026 йил сентябрга қадар қисқартириш чоралари олиб борилмоқда. Бунда иссиқлик электр станцияларида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилади ва мавжудлари таъмирланади.
Мавзуга оид
18:28 / 30.03.2026
Табиатга етказилган зарарни компенсация қилувчи “Яшил чипта” тизими жорий этилади
17:48 / 30.03.2026
“Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказилади
21:27 / 28.03.2026
Тошкентда 108 туп дарахт ноқонуний кўчириб ўтқазилганлиги аниқланди
19:24 / 08.03.2026