Жамият | 20:41 / 14.09.2025
2933
1 дақиқада ўқилади

Қувасойда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди

Автомактаб ходими фуқарога ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда “Х.А.” НТТ автомактаби ходими Г.У. фуқаро Ж.М.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан “В, С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид