Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ер майдонини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди
Ер майдонларини ноқонуний расмийлаштириш эвазига пул олган ходимлар ва мансабдор шахслар ушланди.
Фото: ДХХ
Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) томонидан ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ бир неча ҳолатлар аниқланди.
Давлат кадастрлар палатасининг Жиззах вилояти туманларидан биридаги филиали бошлиғи туман ҳокимлиги томонидан ўз турмуш ўртоғи номига сотиш ҳуқуқисиз, ижара шартномаси асосида ажратилган 42 сотих ер майдонини харидорга сотиб, кейинроқ ҳокимият идораларидаги танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 28 минг АҚШ доллари талаб қилади. Ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаро Давлат кадастрлар палатасининг Жарқўрғон тумани филиали кадастр муҳандиси билан тил бириктириб, ўзи томонидан ноқонуний эгаллаб олинган, аслида Жарқўрғон тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини харидорга 200 млн сўмга сотишга ва 4 млн сўм эвазига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришга келишади. Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро 200 млн сўмни, кадастр муҳандиси эса 4 млн сўмни олган вақтида ушланди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўзганинг номида бўлган 15 сотих майдондаги якка тартибдаги турар-жойни ва унга туташ жойлашган давлат захирасидаги 1 гектар 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 150 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:49 / 27.11.2025
Афғонистон, Покистон ва Сурияда жанг қилган ўзбекистонлик қўлга олинди
08:20 / 26.11.2025
Тошкент вилоятида 8,5 гектар ер учун 7,3 млн доллар талаб қилганлар қўлга олинди
20:18 / 21.11.2025
Россиядан ноқонуний олиб келинаётган тиббий буюм ва дори воситалари тўхтатиб қолинди
08:31 / 20.11.2025