Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Глобал исиш сабабли 20 йил ичида ҳашаротлар сони 70 фоизга камайди
Экспертлар бир овоздан ҳашаротлар биохилмахиллиги инқирозга юз тутиши мумкинлигини айтишмоқда.
Фото: Dreamstime
Шимолий Каролина университети биологи Кейт Сокман ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, охирги йигирма йил ичида инсон таъсири бўлмаган ҳудудларда яшовчи қанотли ҳашаротлар сони 70 фоизга камайиб кетган.
Тадқиқот 2004 йилдан 2024 йилгача Колорадонинг кимсасиз ҳудудида ўтказилган. Олим ҳашаротларнинг ёз фаслидаги зичлигини ўрганган ва ёз қанчалик иссиқ бўлса, кейинги йилда ҳашаротлар сони шунчалик камайганини аниқлаган. Ушбу тадқиқот ҳашаротлар сони камайишига асосий сабаб иқлим ўзгариши эканлигини кўрсатади.
Яқинда ўтказилган бошқа тадқиқотлар ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Иқлим ўзгариши, айниқса, Эл-Нино циклининг кучайиши капалаклар, қўнғилар ва бошқа тропик ҳашаротларнинг камайишига олиб келган. Бу эса экотизимдаги ўзаро боғлиқликнинг издан чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Экспертлар бир овоздан ҳашаротлар биохилмахиллиги инқирозга юз тутиши мумкинлигини айтишмоқда.
Америка табиатшунослик музейи зоологи Жессика Вэрнинг таъкидлашича, экотизим ҳашаротларсиз фаолият кўрсата олмайди ва уларнинг йўқолиб кетиши бошқа барча жонзотларнинг ҳаётини хавф остига қўяди. Тадқиқот натижалари Ecology журналида чоп этилган.