Ҳашаротлардан тайёрланувчи таомлар дунёда озиқ-овқат танқислиги билан боғлиқ вазиятдан чиқишнинг йўлларидан бири бўлиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти мутахассиси Жулия Муир маълум қилди. 

“Кўплаб минтақаларда ҳашаротлардан егуликлар янгилик эмас, балки оддий амалиётдир: бундай егуликларни 2 млрдга яқин одам истеъмол қилади”, деб айтган мутахассис.

Муирнинг таъкидлашича, ҳашаротлар гўшти ўзининг озиқавий сифатларига кўра балиққа тенглаштирилиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳашаротлардан гўшт тайёрлаш чорвадан гўшт тайёрлашдан экологик тозароқдир.