Ўзбекистон | 19:35 / 20.09.2025
1843
1 дақиқада ўқилади

Шерзод Асадов БМТ матбуот котиби билан журналистлар ўртасида тажриба алмашиш масаласини муҳокама қилди

Асадов Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари БМТ ташаббусларини кенг ёритишда фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котибининг ёрдамчиси – БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик билан учрашди.

Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, қўшма тадбирлар ва олий даражадаги ташрифларни ёритиш жараёнида Ўзбекистон ва БМТ ахборот хизматлари ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилгани, ўзаро қўллаб-қувватлаш анъанага айлангани таъкидланди. 

Шунингдек, учрашувда журналистлар ўртасида тажриба алмашиш, уларнинг малакасини оширишга қаратилган қўшма лойиҳалар истиқболлари муҳокама қилинди. Бу борада БМТнинг турли тузилма ва институтлари имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.

Шерзод Асадов Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари БМТ ташаббусларини кенг ёритишда фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид