Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда фуқаролик самолётининг дрон билан тўқнашуви бўйича илк ҳолат қайд этилди
Ҳодиса Камчаткада, Ан-26 самолёти Петропавловск - Тиличики мунтазам рейсини амалга ошираётганда содир бўлди.
Россияда фуқаролик самолётининг дрон билан тўқнашуви бўйича илк ҳолат қайд этилди, деб ёзди РБК. Ҳодиса 2 август куни Камчаткада, Ан-26 самолёти Петропавловск - Тиличики мунтазам рейсини амалга ошираётганда содир бўлган.
Аэропорт техниклари самолёт қўнганидан кейин унинг корпусида 11 сантиметрлик чуқурча борлигини аниқлади. Экипаж дастлаб парвозда қуш билан тўқнашув содир бўлганини тахмин қилган.
«Росавиация»нинг кейинги текшируви бу вариантни истисно қилди ва шикастланиш «аниқланмаган обект, эҳтимол дрон билан тўқнашувда» содир бўлган деган хулосага келди. Бу қандай дрон бўлгани ва уни ким учиргани номаълумлигича қолди.
Дрон билан тўқнашув вақтида самолёт бортида 28 киши бўлган, уларнинг ҳеч бири жабрланмаган. Ҳозир зарар кўрган бортдан одатдаги тартибда фойдаланилмоқда.
Россиянинг кўплаб ҳудудларида уруш бошланганидан кейин хусусий дронларни учиришга тақиқлар жорий этилди. Камчаткада аҳоли пунктлари ва энергетика корхоналари устида дронларни ҳавога кўтариш тақиқланган.
Сўнгги пайтларда Россиянинг Европа қисмида Украина дронларининг ҳужумлари тез-тез содир бўлаётгани сабабли фуқаролик аэропортлари мунтазам равишда фаолиятини тўхтатмоқда. «Росавиация»да бунга ҳар сафар «парвозлар хавфсизлигини таъминлаш» сабаб қилиб кўрсатилади.
Мавзуга оид
10:40 / 27.06.2026
Авиаёнилғи тақчиллиги: Россия импортни кескин кўпайтирди
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
09:15 / 26.06.2026