Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ўзбекистонлик йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди
ЙТҲ содир этган Туркия фуқароси ҳодиса жойидан яширинган, бироқ эртаси куни пушаймонлик билдириб, полицияга таслим бўлган.
Туркияда Ўзбекистоннинг 17 ёшли фуқароси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд қилинишича, Самиржон Сатторов 2025 йил 5 апрел куни Истанбул шаҳрида ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Тиббий муолажаларга қарамай, 15 апрел куни ҳаётдан кўз юмган. Марҳум 17 апрел куни Самарқанд вилоятида дафн этилган.
Таъкидланишича, марҳумнинг оила аъзолари ҳодиса юз берганидан кейин Бош консулхонага мурожаат қилмаган.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ содир этган Туркия фуқароси ҳодиса жойидан яширинган, бироқ эртаси куни пушаймонлик билдириб, полицияга таслим бўлган. Текширув давомида унинг қонида гиёҳвандлик моддаси аниқланган. Айни вақтда у озодликда бўлиб, суд мажлиси 2025 йил 2 октябр кунига белгиланган.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026