Жамият | 22:17 / 28.09.2025
3335
1 дақиқада ўқилади

Истеъмол қилиш муддати тугаётган озиқ-овқат маҳсулотлари учун чегирмалар жорий қилинади

Истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар нархи ҳар 10 кунда пасайтириб борилади.

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонда истеъмол қилиш муддати тугаётган озиқ-овқат маҳсулотлари учун чегирмалар жорий қилинади. Бу ҳақда "Оқилона истеъмол" (Save food) дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган.

Унга кўра, доимий равишда йирик савдо марказлари ва озиқ-овқат дўконларида истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар расталари ташкил этилади.

Истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар нархи ҳар 10 кунда пасайтириб борилади.

Шунингдек, даладан савдо расталаригача етказиб бериш тизимининг ҳар бир босқичида озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларининг олдини олиш чоралари кўрилади. Бунда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини йиғиштириб олиш, саралаш, юклаш, ташиш, музлаткичларга жойлаштириш жараёнлари мониторинг қилинади.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид