Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Kia хизматлари ҳафталиги: бутун мамлакат бўйлаб мижозларга ғамхўрлик
8–27 сентябр кунлари Kia компаниясининг Ўзбекистондаги барча расмий дилерлик марказларида Kia хизмат кўрсатиш ҳафталиги — хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва бренд автомобиллари эгасига ғамхўрлик қилишга қаратилган кенг кўламли дастур бўлиб ўтди.
Фото: Kia
Уч ҳафта давомида мамлакат бўйлаб минг нафардан ортиқ мижозлар ўз автомобилларининг ҳолатини текшириш, регламент ишларини бажариш ва мутахассислар маслаҳатини олиш учун Kia сервис марказларига мурожаат қилишди.

Акция доирасида Kia эгалари қуйидаги имкониятларга эга бўлишди:
• биринчи ва иккинчи босқичли (ТХК-1 ва ТХК-2) бепул техник хизмат кўрсатишдан ўтиш;
• қўшимча тўлов фақат сарфланадиган материаллар учун белгиланган.
• автомобилни комплекс диагностика қилиш;
• хавфсиз фойдаланиш учун асосий узеллар ва тизимларни текшириш;
• автомобилни кейинги парваришлаш бўйича алоҳида тавсиялар олиш.
• Total ҳамкоридан автомобил мойи — совға сифатида.
Мижозлар учун бу автомобилларнинг хизмат муддатини узайтириш, ишончлиликни ошириш ва йўлларда юқори даражадаги хавфсизликни таъминлаш учун ажойиб имконият сифатида хизмат қилди.

Kia сервис хизмат кўрсатиш ҳафталиги бренд ва унинг мижозлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди. Kia учун автомобил эгасига ғамхўрлик қилиш бир марталик ташаббус эмас, балки стратегик устувор вазифадир.
“Биз нафақат замонавий автомобилларни таклиф қилишга, балки уларга хизмат кўрсатиш учун максимал даражада қулай шароитлар яратишга интиламиз. Бундай ташаббуслар мижозларимизнинг ишончини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва Kia танлови ишончлилик танлови эканлигини тасдиқлайди”, — дея таъкидлади компания.

Ўзбекистонда Kia ўзининг фойдали таклифлари, сервис хизмат кўрсатиш дастурлари ва янги лойиҳалари билан мижозларни хурсанд қилишда давом этади. Биз йўлда сифат, ғамхўрлик ва ишончни танлаган ҳар бир киши учун очиқмиз. Kia оиласига қўшилинг ва доимо ёнингизда бўлган бренднинг бир қисми бўлиш нимани англатишини ҳис этинг!
Телефон: (+998) 55−500−83−33
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 16.02.2026
Kia 2025 йил натижаларини сарҳисоб қилди ва Ўзбекистонда 2026 йилга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини белгилаб берди
15:00 / 10.02.2026
Kia футбол бўйича FIFA 2026™ жаҳон чемпионати ўйинларига 9 та йўлланмани ўйнамоқда
11:00 / 03.02.2026
Катта футбол болаликдаги орзудан бошланади. Kia билан биргаликда — Футбол бўйича FIFA 2026™ жаҳон чемпионатига
17:00 / 29.01.2026