Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадқиқотчилар жигар саратонидан ҳимоя қиладиган ичимликни маълум қилишди
Хитой ва АҚШ тадқиқотчиларидан иборат халқаро гуруҳ мунтазам равишда чой ичиш жигар саратонига чалиниш хавфини камайтиришини аниқлашди. Улар ўтказган тадқиқот натижалари Nutrients журналида эълон қилинди.
Тадқиқотларда жигар саратонига чалинган 2 мингдан ортиқ бемор ва 8 мингга яқин соғлом инсонлар иштирок этди.
Олимлар иштирокчиларнинг чой ва алкогол истеъмол қилиши, В ва С гепатитлари вирусининг мавжудлиги, тамаки чекиши, ичимлик сувининг сифати каби омилларни таққослаб кўришди. Тадқиқотлар давомида чой ичишни тўхтатмаган инсонларда жигар саратони ривожланиши хавфи чой ичмайдиганларга нисбатан 49 фоизга кам бўлиши аниқланди.
Чойнинг ҳимоявий таъсири айниқса алкогол истеъмол қилувчиларда яққол сезилди: чой жигар саратони эҳтимолини 50 фоизга камайтирган. Муаллифлар чой таркибидаги антиоксидантлар ва полифеноллар бу жараёнда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Тадқиқотчилар чой гепатит Вга қарши эмланиш, алкоголдан воз кечиш ўрнини боса олмаслигини, лекин доимий равишда чой ичиш касалликка чалиниш хавфини камайтиришини таъкидлашган.
Олимларнинг фикрича, вирусли гепатит тарқалишини ва алкогол истеъмолини камайтириш жигар саратонига чалиниш хавфини 60 фоизгача камайтиради.
Мавзуга оид
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
02:09 / 09.03.2026
Тадқиқот: ўсмирлар тобора камроқ ухламоқда
07:23 / 07.02.2026
Рейтинг: тадқиқот ва ишланмаларга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар
22:17 / 23.01.2026