Ўзбекистон | 11:03 / 06.10.2025
4152
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +8…+13, кундузи +23…+32 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳарорат фони иқлим меъёридан бироз юқори бўлади. Ҳарорат кечалари +8…+13 даражани ташкил этади, кундуз кунлари ҳафта бошида +20…+25 даража бўлади, ҳафта охирига келиб +23…+28 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +30…+32 даражагача кўтарилади.

10 октябр, жума куни республика шимолида баъзи жойларда шамол тезлиги 1318 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар илан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади.

Душанба кундузи ҳаво ҳарорати +22…+24 даражани ташкил этади. Ҳафта давомида кечалари +9…+12 даража, кундуз кунлари +23…+26 даража атрофида бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид