Ўзбекистон | 18:00 / 08.10.2025
2589
12 дақиқада ўқилади

SMS’дан Telegram’гача: Infobip мижозлар билан мулоқотда ҳар бир раҳбар билиши керак бўлган асосий тенденциялар билан ўртоқлашмоқда

2025 йили бизнесда рақамли трансформация рақобатбардошликнинг асосий омилига айланди. Datareportal маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг тахминан 90 фоизи интернетдан фойдаланади ва уларнинг кўпчилиги ҳар куни бир неча соатини онлайн ўтказади. Мобил алоқа воситалари эса фойдаланувчиларга исталган жойда ва исталган вақтда етиб бориш имконини берган ҳолда, мижозлар билан ўзаро алоқада бўлишнинг марказий воситасига айланмоқда. Улар орқали компаниялар маркетинг, савдо ва қўллаб-қувватлашни бирлаштирган ҳолда ягона ва шахсийлаштирилган мижозлик тажрибасини яратишлари мумкин.

Омма учун мўлжалланган, шахсийлаштирилмаган хабарлар ва ҳаддан ташқари банд колл-марказлар энди ўтмишда қолмоқда. Улар ўрнини эса мижозлар учун қулай ва самарали бўлган, бир неча асосий рақамли каналлар орқали олиб бориладиган мулоқотга асосланган интерактив форматлар эгалламоқда.

Infobip компанияси томонидан  таҳлил қилинган 530 миллиарддан ортиқ хабарлар шуни кўрсатдики, мобил коммуникациялар сифат жиҳатидан янги, етук босқичга ўтмоқда. Оддий хабар жўнатишдан компаниялар мижозлар билан тўлиқ диалогга ўтишяпти — тезкор, индивидуал ва фойдаланувчи учун қулай бўлган каналлар орқали.

WhatsApp’нинг маркетинг воситаси сифатидаги ўрни тобора ортиб бормоқда, мижозларни қўллаб-қувватлашни автоматлаштириш ва сервис сифатини ошириш учун эса сунъий интеллектга асосланган ечимлар кенг жорий этилмоқда. Бироқ классик воситалар — SMS ва email — ҳануз бирйўла ва тезкор алоқа учун етакчи ўрнини сақлаб қолмоқда.

Ўзбекистонда мижозлар билан сифатли мулоқотни таъминлаш учун тўртта асосий канал — SMS, email, Telegram ва WhatsApp’дан фойдаланиш муҳим. Улардан ҳар бири комплекс коммуникацион стратегияни шакллантиришда стратегик аҳамиятга эга бўлиб, имкониятлари, аудитория хусусиятлари ва қўллаш сценарийлари нуқтайи назаридан алоҳида эътиборга лойиқ.

SMS: барқарорлик ва тезкорлик

· Интернет сифати қандай бўлишидан қатъи назар, муҳим хабарларни етказишнинг энг ишончли усули. 98% очилиш кўрсаткичи туфайли SMS-хабар деярли дарҳол ўқилади.

· Танқидий муҳим билдиришномаларни юбориш, транзакцияларни тасдиқлаш, фойдаланувчиларни верификация қилиш, бир марталик кириш кодларини етказиш ҳамда шошилинч ёки эксклюзив таклифлар бўйича ўз вақтида алоқа ўрнатиш учун идеал восита.

· Infobip компаниясининг 800 дан ортиқ бевосита телекоммуникация операторлари билан уланишлари мавжуд бўлиб, бу дунё бўйлаб мобил телефон фойдаланувчиларининг 100% гача тез ва хавфсиз қамраб олинишини таъминлайди ҳамда максимал етказиб бериш даражасини кафолатлайди.

Email: бизнес учун самарали узоқ муддатли муносабатлар

· Email мижозлар билан манзилли мулоқотда энг самарали ва универсал воситалардан бири бўлиб қолмоқда. У муҳим билдиришномалар, шахсийлаштирилган таклифлар, компания янгиликлари ва бошқа муҳим маълумотларни етказиш учун мос келади. Email маркетинг сценарийларини автоматлаштиришда алоҳида аҳамиятга эга: масалан, «унутилган сават» ҳақидаги эслатмалар каби триггерли хабарлар юқори даражада жалб қилишни таъминлайди ва конверсияни оширишга ёрдам беради. Ўзининг ишончлилиги, назорат қилиниши ва чуқур шахсийлаштириш имконияти туфайли email мижоз аудиторияси билан ишончни шакллантириш ва узоқ муддатли муносабатларни қуришда асосий восита ҳисобланади.

· Statista  маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича email фойдаланувчилари сони 4,48 миллиардни ташкил қилган бўлиб, 2027 йилга келиб бу кўрсаткич 4,85 миллиардга етиши кутилмоқда.

· Infobip профессионал домен номини "қиздириш", жўнатувчи обрўсини сақлаш учун ажратилган IP-манзил ва email манзилларни қатъий текшириш орқали юқори етказиб бериш даражасига эга бўлган тез ва хавфсиз email тарқатишни таъминлайди — бу эса хатларни фақат мос ва қизиққан қабул қилувчиларга етказишга имкон беради.

Мисол: Дунёнинг йирик ўйин гиганти Nexon ҳар куни миллионлаб ўйинчилар билан мулоқот қилади. Email — уларнинг асосий коммуникация канали бўлиб, хатларда ўйинчилар транзакциялар, акциялар ва янгиланишлар ҳақида муҳим маълумот олади. Nexon ўзининг SMTP-серверидан Infobip компаниясининг ҳимояланган, мослашувчан Email API ва шахсий қўллаб-қувватлашга эга корпоратив ечимига ўтди. Infobip мутахассислари домен "қиздириш" стратегиясини тўғри амалга ошириш, етказиб беришни мониторинг қилиш ва DMARC/DKIM созламаларини ўрнатишни таъминлади. Натижада етказиб бериш даражаси 98% гача ошди, мижозларнинг қониқиш ва содиқлик даражаси (CSAT) кўпайди, бу эса қўллаб-қувватлаш жамоасининг вақт ва ресурсларини сезиларли даражада тежаш имконини берди.

Телеграм: Кўпчиликнинг танлови

· Телеграм мижозлар билан икки томонлама мулоқот ўрнатиш учун универсал воситадир. У фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлашни ташкил этиш, келаётган сўровларни қайта ишлаш ва самарали лидларни бошқариш учун идеал. Қўшимча равишда, канал бир марталик паролларни (OTP) юбориш учун ишлатилади, бу эса автентификация харажатларини сезиларли камайтиради.

· Ўзбекистонда аҳолининг тахминан 70%и Tелеграмдан фойдаланади, шунингдек, 96% маҳаллий сайтлар уни қўллаб-қувватлаш ва фикр-мулоҳаза олиш учун интеграция қилган.

· Фойдаланувчиларнинг 54%и Телеграм орқали олинадиган маълумотларга ишонади. 

· Ўзбекистондаги Телеграм фойдаланувчиларининг 50% дан ортиғи 25–44 ёш оралиғида бўлиб, улар эрта тонгдан кечқурунгача фаолият юритади.

· Infobip Телеграм Gateway’dan фойдаланиб автентификация каскадини созлашда ёрдам беради ва сизнинг Телеграм каналингизда чат-бот ишга туширишни таъминлайди.

WhatsApp: Интерфактив, маркетинг ва фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш

· 2025 йил якунига кўра маркетинг коммуникациялари етакчиси. Трафик 53% га ўсиши платформани нафаќат хабар юбориш ва қўллаб-қувватлаш учун, балки чат-ботлардан тортиб сотувларни автоматлаштиришгача бўлган мослашувчан сунъий интеллект ечимларини жорий этиш учун асосий каналга айлантирди.

· Платформа фойдаланувчиларни жалб қилиш ва ушлаб туриш учун ноодатий интерактив кампанияларни ишга туширишга, мижозлар билан чиқувчи коммуникацияни олиб боришга ва чат-ботлар ёрдамида 24/7 юқори даражадаги қўллаб-қувватлашни таъминлашга имконият беради.

· Infobip WhatsApp’да сунъий интеллектдан фойдаланиш ёки пухта ўйланган сценарийлар асосида чат-ботлар ёрдамида интерактив ва жалб қилувчи механизмаларни яратишда кенг халқаро тажрибага эга.

Мисол: WhatsApp’даги жалб қилувчи механизм: Infobip Unilever учун янги махсулотлар линиясини ишга туширишга мўлжалланган чат-ботни ишлаб чиқди. Кампаниянинг асосий эътибори мижозлар билан тўғридан-тўғри диалогга қаратилди: медиа реклама фойдаланувчиларни QR-код орқали «Мен сизга севимли кийимингизни қайтараман!» шиори билан ботга йўналтирди. Чат-бот буюмларни парваришлаш бўйича маслаҳатлар, интерактив контент ва шахсий таклифлар билан бўлишди. Шахсий алоқалар ва юқори жалб қилиш туфайли режалаштирилган кўрсаткичлардан анча ошиб кетилди: биринчи 12 соатда бот 6500 дан ортиқ фойдаланувчини жалб қилди, акция давомида эса савдо 14 баравар ўсди. Unilever мижозлар билан тўғридан-тўғри мулоқот учун чат-ботдан фаол фойдаланишда давом этмоқда.

СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ — самарадорлик, интерактивлик ва автоматлаштириш

· Сунъий интеллект технологиялари бизнесга мураккаб мулоқот сценарийларини ишга туширишга имкон беради, бунда мижозларни жалб қилиш механикаси кундалик вазифаларнинг автоматлаштирилиши билан уйғунлашади.

· Infobip доимий равишда ўз сунъий интеллект ечимларини такомиллаштириб, уларнинг функцияларини кенгайтиради ва мижозлар билан ўзаро алоқанинг самарадорлигини оширади. Infobip технологияларининг асосий афзалликлари қаторида жавоблар аниқлиги 95% дан юқори, турли сунъий интеллект моделлари мавжудлиги, камида хатоликлар (галлюцинациялар) ва суҳбатдош тилини автоматик аниқлаш бор, бу эса максимал даражада табиий ва шахсийлаштирилган диалогни таъминлайди.

Суғурта компанияси LAQO мисолида сунъий интеллектни фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлашда жорий этиш: мурожаатларнинг 30% гача қисмини сунъий интеллект ёрдамчиси қайта ишлайди ва оддий сўровларни тезкор ҳал қилади. Infobip билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Pavle ёрдамчиси WhatsApp’да 24/7 жавоб беради, суғурта ҳолатларини расмийлаштириш ва зарур маълумотларни тақдим этишда дарҳол ёрдам беради, мураккаб саволлар юзага келганда эса мулоқотни Infobip платформаcи асосидаги LAQO кўпканалли контакт марказидаги жонли агентга узатади.

Замонавий коммуникация каналларининг имкониятларини бизнесда тўлиқ амалга оширишга қандай тўсиқлар тўсқинлик қилади?

Мобил хабарлар ва рақамли платформаларнинг имкониятлари ўсиб бораётганига қарамай, кўплаб компаниялар мижозлар билан ҳақиқатан самарали коммуникация тизимини яратишни қийинлаштирадиган муҳим қатор муаммоларга дуч келмоқда.

Энг аввало, каналлар ва платформалар сонининг тез ўсиши шароитида ягона, изчил мижоз тажрибасини ташкил этиш стратегик режалаштириш ва интеграцияни талаб қилади. Ягона экотизимнинг йўқлиги коммуникациянинг парчаланишига, маълумотларнинг бўлинишига ва мижозларнинг қониқиш даражасининг пасайишига олиб келади.

Ахборот хавфсизлиги масалалари муҳим омил бўлиб қолмоқда. SMS орқали phishing, сунъий равишда оширилган трафик ва спам каби таҳдидлар молиявий йўқотишлар хавфини оширади, бизнес жараёнларининг яхлитлигини бузади ва истеъмолчилар ишончини заифлаштиради. Бундан ташқари, компаниялар минтақавий маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларига қатъий риоя қилишлари шарт бўлиб, бу коммуникация ечимларининг архитектурасини сезиларли даражада мураккаблаштиради.

Кўплаб, кўпинча парчаланиб кетган тизимларни интеграциялаш — омниканал мижоз тажрибасига эришиш йўлидаги яна бир асосий муаммо ҳисобланади. Амалиётда аксарият компаниялар параллел каналларда фаолият юритади, улар орасида ҳақиқий синергияга эриша олмайди. Натижада, стратегик жиҳатдан эълон қилинган омниканал концепцияси фақат декларация бўлиб қолади — фойдаланувчилар парчаланиб кетган хизмат олади, компания эса мижознинг бутун ҳаётий циклни самарали бошқариш имкониятини йўқотади.

Бу қийинчиликларни қандай енгиб ўтиш мумкин?

Самарали коммуникацияларга эришиш йўли стратегик жараёнларни оптималлаштириш ва барча каналларда узлуксиз интеграция ҳамда юқори даражадаги хавфсизликни таъминлай оладиган замонавий технологик платформаларга инвестициялар киритишдан ўтади. Муҳими — машҳур мессенжерлар ва анъанавий каналларда фақат мавжуд бўлиб қолмасдан, мижоз билан ҳар бир алоқа босқичида шахсийлаштирилган ва мувофиқлаштирилган ягона, яхлит мулоқот тизимини шакллантиришдир.

Комплекс рақамли коммуникация ёндашувини танлаган компаниялар мижоз маълумотлари билан янада мослашувчан ишлаш, операция харажатларини камайтириш ва аудитория ишончини ошириш орқали фойда кўради.

Замонавий Infobip коммуникация платформаси бизнеснинг мижозлар билан барча мулоқот каналларини халқаро стандартларга жавоб берадиган ягона хавфсиз муҳитда бирлаштиради. Марказлаштирилган бошқарув, мулоқотларнинг узлуксиз тарихчаси ва кенгайтирилган таҳлил компанияларга коммуникациялар устида тўлиқ назоратни ва ҳар бир мижозни чуқур тушунишни таъминлайди, шу билан мижоз тажрибасини доимий оптималлаштириш ва ривожлантиришга имкон беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид