Ўзбекистон | 17:30
399
8 дақиқада ўқилади
Реклама

Infobip 2026 йил учун муҳим трендларни тақдим этди, улар мижозларга хизмат кўрсатиш ва рақамли экотизимлар ривожланишини тубдан ўзгартириши кутилмоқда

Глобал булутли коммуникация платформаси Infobip 2026 йил бўйича ўз тахминларини тақдим этди. Компания бизнеснинг мижозлар билан қандай ўзаро алоқада бўлиши ва турли соҳаларда қандай фаолият юритишига таъсир қиладиган муҳим ўзгаришларни қайд этмоқда.

 

Ушбу ўзгаришларнинг асосий драйверлари:

сунъий интеллект агентларининг оммавий ишлатилиши,
супериловаларнинг ягона рақамли экотизим сифатида жадал ривожланиши,
махфийлик ва кенг кўламли автоматлаштиришга йўналтирилган сунъий интеллект моделларининг ривожланиши.

Infobip баҳосига кўра, 2026 йил генератив сунъий интеллект ва омниканал коммуникациялар биргаликда мижоз тажрибасининг янги стандартини шакллантирувчи бурилиш нуқтасига айланади. Чакана савдо ва eCommerce аллақачон гиперперсонализацияланган хизматларни яратишда етакчилик қилмоқда, соғлиқни сақлаш ва молия соҳалари эса хизмат сифати ва хавфсизликни ошириш учун SI ечимларини жадал жорий этмоқда. Шу билан бирга Infobip фикрича, мижозларга хизмат кўрсатишнинг келажаги human-in-the-loop моделидир, бунда SI-автоматлаштириш инсон экспертлигини тўлдиради, уни алмаштирмайди ва самарадорлик билан бирга эмпатияни ҳам таъминлайди.

Infobipʼнинг асосий тахминларидан бири — мижозлар билан коммуникацияларнинг деярли тўлиқ автоматлаштирилиши. Компания баҳосига кўра, 2026 йилга бориб SI-агентлар мижозлар билан ўзаро алоқаларнинг 95 фоизигача бўлган қисмини қайта ишлайди. Бу эндиликда фақат скриптлар билан чекланган одатий FAQ-ботлар ҳақида эмас. Рақамли ёрдамчиларнинг янги авлоди — бу автоном диалог олиб бора оладиган, контекст ва мижоз тарихини тушунувчи, энг муҳими эса шунчаки жавоб бериб қолмай, реал ҳаракатларни бажара оладиган мураккаб агент моделларидир. Улар мустақил равишда қайтариб беришни расмийлаштириш, етказиб бериш параметрларини ўзгартириш, карталарни блоклаш, қабул вақтларини кўчириш ва жонли оператор бажарганидек, кейинги коммуникацияларни бошлаш имкониятига эга бўлади.

Алоҳида эътибор контакт-марказлар фаолиятининг қандай ўзгаришига қаратилмоқда. Интеллектуал чат-ботлар бугуннинг ўзидаёқ банк соҳасида ва онлайн савдода стандарт сўровларни ўз зиммасига олмоқда: балансни текшириш ва транзакция ҳолатини аниқлашдан тортиб, етказиб беришни кузатишгача. Кейинги босқич — бу қўнғироқларни қабул қила оладиган, мулоқотни табиий тарзда олиб бориши, тафсилотларни аниқлаштириши, ечим вариантларини таклиф қилиши ва мижозни идентификация қилиши мумкин бўлган овозли SI-ботларни ривожлантиришдир. Бундай трансформация операторларни ортиқча юкдан халос этиб, рутини вазифаларни SI’га топширади ва уларга мураккаб, ноодатий ёки энг даромадли вазифаларга эътибор қаратиш имконини беради, бизнесга эса харажатларни камайтириш, хизмат кўрсатиш тезлиги ва сифатини бир вақтда оширишга ёрдам беради.

Шу билан бирга, супер-иловалар ва мессенжерлар деб аталувчи платформаларнинг жадал ривожланиши ҳам давом этмоқда. Infobip прогнозларига кўра, WhatsApp ва Telegram каби платформалар узлуксиз мижоз сценарийларини шакллантиришда тобора муҳимроқ рол ўйнайди. Улар оддий хабар алмашиш каналларидан фойдаланувчи бутун йўлни — биринчи алоқадан тортиб тўлов ва пост-сервисгача — мулоқот ойнасини тарк этмаган ҳолда босиб ўтиши мумкин бўлган тўлиқ рақамли маконларга айланмоқда.

Ритейлерлар аллақачон WhatsApp ва Telegram’dan интерактив хабарлар юбориш учун фойдаланмоқда: бунда мижоз маҳсулотларни карточкалар кўринишида кўриб чиқиши, параметрларни танлаши, буюртмани расмийлаштириши ва етказиб беришни бевосита чат интерфейсда белгилаши мумкин. Соғлиқни сақлаш соҳасида шифокор қабулига ёзилиш, ташрифни кўчириш, эслатмалар олиш ва ҳисобларни мессенжерлар, жумладан, WhatsApp орқали тўлаш сценарийлари тобора оммалашмоқда. Молиявий ташкилотлар эса операциялар бўйича хавфсиз мулоқот қилиш, шахсийлаштирилган таклифларни юбориш ва транзакцияларни тасдиқлашни соддалаштириш учун мултимедиа хабар форматларидан фойдаланмоқда.

Фойдаланувчилар учун бу — минимал ноқулайлик ва алоҳида иловаларни юклаб олиш ёки мураккаб интерфейсларни ўрганишга ҳожат йўқлигини англатади, брендлар учун эса мижозни қулай ва аллақачон таниш бўлган канал ичида ушлаб қолиш имкониятидир.

Маълумотларни бошқариш — SI асосидаги ечимлар учун энг катта муаммо

Сунъий интеллектдаги кўплаб ютуқлар йирик, универсал моделлар билан боғлиқ бўлса-да, бугун янада ихчам моделларга ҳам қизиқиш ортиб бормоқда. Биринчилари мураккаб ва кўп вазифали сценарийлар учун мос бўлса, иккинчилари аниқ ва тор доирадаги вазифаларни бажаришда самаралироқ. Ҳар иккала турдаги моделларга кириш имконига эга бўлиш уларнинг кучли жиҳатларидан тўлиқ фойдаланиш ва аниқ, контекстга боғлиқ жавоблар олиш учун муҳимдир. Бу айниқса мултиагент тизимлар билан ишлашда долзарб ҳисобланади. Илғор SI технологиялари дуч келаётган энг катта муаммо — бу маълумотлар: мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун ички ва мулкий маълумотларни қандай самарали йиғиш, бирлаштириш, тайёрлаш ва фаоллаштириш масаласи.

Infobip компанияларга маълумотлар парокандалигини бартараф этиш, илғор автоматлаштириш ва узлуксиз мижоз сценарийларининг тўлиқ салоҳиятини очишга ёрдам беради.

Асосий эътибор қуйидагиларга қаратилган:

турли ички тизимлардан келадиган маълумотларни оркестрация қилиш,
тезкор, аниқ ва хавфсиз жавобларни таъминлаш,
мижоз билан ўзаро алоқанинг ҳар бир босқичида шахсийлаштирилган таклифларни шакллантириш.

Шу билан бирга, бозор етакчилари янги ечимларни имконият қадар тезроқ жорий этишдан кўра, хавфсизлик ва талабларга мувофиқликни устувор деб билади — бу фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш ва ишончни мустаҳкамлаш учун муҳимдир.

2026 йил арафасида Infobip компанияларга янги ўсиш нуқталарини топиш ва ўзгариб бораётган рақамли дунёда позицияларини мустаҳкамлашда ёрдам бермоқда.

Infobip тахминларида рақамли хизмат кўрсатишда инсон ролини сақлаб қолиш масаласига алоҳида урғу берилади. Human-in-the-loop модели SI’нинг инсонлар билан рақобатлашмасдан, балки уларни “кучайтирувчи” сифатида ишлашини назарда тутади. Автоматлаштириш масштаб ва аниқликни таъминласа, инсон эмпатия, мураккаб қарорлар учун масъулият ва ностандарт ҳолатлар билан ишлашни ўз зиммасига олади. Бундай ёндашувда SI нафақат операторларни енгиллаштиради, балки уларга ёрдам ҳам беради: жавоб вариантларини таклиф қилади, кейинги қадамларни кўрсатади, мижоз ва унинг аввалги мурожаатлари ҳақидаги маълумотларни тезда тақдим этади. Бу сўровларни қайта ишлашни тезлаштиради ва хизмат сифатини оширади, мижоз учун эса “жонли мулоқот” ҳиссини сақлаб қолади.

Бу жараёнда Infobipʼнинг вазифаси — шунчаки технологиялик ечимларни таклиф қилиш эмас, балки ҳамкорлар ва мижозлар билан биргаликда мижозлар билан ўзаро алоқанинг янги рақамли моделларини яратишдир. Компания SI-агентлар билан пилот лойиҳалардан тортиб, мижоз тажрибасининг бутун архитектурасини қамраб олувчи кенг кўламли трансформацияларгача бўлган ҳамкорликда ечим яратиш ёндашувига таянади.

2026 йилга бориб SI-агентлар, супер-иловалар ва маълумотларнинг чуқур интеграцияси “келажак технологиялари” сифатида эмас, балки ҳар қандай рақамли бизнеснинг асосий воситалари сифатида қабул қилиниш мумкин. Бугуноқ маълумотлар, каналлар ва хизмат кўрсатишда инсон ролини қайта кўриб чиқаётган брендлар нафақат бозор ортидан эргашади, балки унинг ривожланиш йўналишини белгилаш имкониятига эга бўлади.

Infobip сизнинг бизнесингизда коммуникацияларини рақамли трансформация қилиш йўлида ёрдам беришдан мамнун бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид