Ўзбекистон | 19:37 / 09.10.2025
1293
2 дақиқада ўқилади

Ёшларнинг «Яшил ташаббуслар»и қўллаб-қувватланади

Ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, уларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларини амалга оширишга кўмак берилади.

Ҳукумат қарори «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги «Яшил ташаббуслар»ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низом Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги «Яшил ташаббуслар»ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини тақсимлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади, жумладан:

- ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, уларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

- ёшларнинг экологик тоза технологияларни жорий этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, яшил энергия манбаларидан фойдаланиш каби экологик лойиҳаларини қўллаб қувватлаш;

- мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлашда ёшлар иштирокини кучайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш;

- ёшларнинг дарахт кўчатларини экиш ва парваришлаш каби экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан унинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида фойдаланилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид