Ўзбекистон | 11:08 / 10.10.2025
3747
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +23…+28, жануб ва чўл ҳудудларида +29…+30 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz

Дам олиш кунларида Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Жума куни эрталаб Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундузги вақтларда +23…+28 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида +29…+30 даражагача кўтарилади. Энг илиқ ҳаво шанба куни бўлади, кундузи +28…+30 даражагача, жануб ва чол ҳудудларда +32 даражагача кўтарилади. Кечаси +10…+15 даража атрофида бўлади.

1011 октябр кунлари шимолда шамол тезлиги 1318 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 10 октябрда +24…+26 даража, 11 октябрда кечаси +10…+12 даража, кундузи +26…+28 даража, 12 октябрда кечаси +12…+14 даража, кундузи +26…+28 даража бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид