Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундуз кунлари +25…+33 даража атрофида бўлади.
Фото: Kun.uz
Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кузатилади, фақат энг чекка шимолий ҳудудларда 14 октябрь кунлари қисқа муддати ёмғир ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Ҳарорат фони кечалари +10…+13 даража атрофида, баъзи жойларда +15 даражагача, кундуз кунлари +25…+28 даража, жанубда +30…+33 даражагача бўлади. Синоптикларга кўра, бу ўртача иқлим меъёридан юқоридир.
13–14 октябр кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.
Ҳарорат асосан кечаси +10…+13 , кундузи +25…+28 даража бўлади.
Мавзуга оид
13:00 / 02.03.2026
Ҳафта давомида ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
12:04 / 27.02.2026
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
10:16 / 26.02.2026
Тошкентда ёғингарчилик ва кучли шамол кутилмоқда: фуқароларга хавфсизлик чоралари эслатилди
09:55 / 25.02.2026