Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги қурилишларнинг 97 фоизини нодавлат ташкилотлар бажаради
2025 йилнинг январ—август ойларида Ўзбекистонда нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 183 трлн сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишларидаги улуши 97,1 фоизни ташкил этди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан эса 5,5 трлн сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жамига нисбатан 2,9 фоиз улушни ташкил этди.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь—август):
нодавлат ташкилотлари:
2021 йил — 63,5 трлн сўм;
2022 йил — 79,1 трлн сўм;
2023 йил — 93,2 трлн сўм;
2024 йил — 155,9 трлн сўм;
2025 йил — 183 трлн сўм;
давлат ташкилотлари:
2021 йил — 3,4 трлн сўм;
2022 йил — 2,3 трлн сўм;
2023 йил — 1,7 трлн сўм;
2024 йил — 3,6 трлн сўм;
2025 йил — 5,5 трлн сўм.
Мавзуга оид
10:19 / 14.07.2026
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026