Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Наманган шаҳрида Корея ва Словакияга ишга юборишини айтиб, одамлардан фирибгарлик билан пул олган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.
Хабарга кўра, Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро М.А. фуқаролар М.С. ва А.К.нинг ишончига кириб, 2 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир ҳолатда эса фуқаро Р.М. фуқаро М.Б.ни 40 млн сўм эвазига Словакия давлатига ишга юбориши учун келишилган пуллар ҳисобидан 600 АҚШ доллари ва 2,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 04.07.2026
Наманганда нарколаборатория фош этилди
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026