Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исландияда биринчи марта қон сўрувчи чивинлар топилди
Шу пайтгача бундай чивинлар совуқ иқлимга эга оролда яшамаган. Олимлар буни иқлим ўзгариши билан боғламоқда.
Октябрь ойи бошида Исландиянинг Киос шаҳрида учта қон сўрувчи чивин топилди ва бу мамлакатда ушбу ҳашаротларнинг илк бор аниқланиши бўлди. Бу ҳақда Исландия табиий тарих институти энтомологи Маттиас Алфредссон маълум қилди, деб хабар берди RÚV телеканали.
Бунгача Бёрн Хялтасон Facebook’даги «Исландия ҳашаротлари» гуруҳида ушбу чивинлар ҳақида гапириб берган эди. 16 октябрь куни кечқурун у ҳашаротларни жалб қилиш учун фойдаланадиган хўракдаги ғайриоддий «пашшани» пайқаб қолди. Бёрн дарҳол бу чивин экани ҳақидаги тахминга борди ва ҳашаротнинг жинсини аниқлади - бу урғочи бўлиб чиқди. У яна иккита индивидни топди ва уларни Табиий тарих институтига топширди, у ерда унинг тахминини тасдиқлашди.
Маттиас Алфредссоннинг фикрича, ҳашарот Исландияда ўрнашиб қолиши мумкин. Чивин Culiseta Annulata турига мансуб бўлиб, совуққа жуда чидамли. У кўпинча ертўла ва хўжалик бинолари каби ёпиқ хоналарда қишлайди.
Гарчи бу Исландия ҳудудида қон сўрувчи чивинлар аниқланган биринчи ҳолат бўлса-да, илгари улар мамлакатга келаётган самолётларда топилган. Олимлар бу турнинг Исландияда пайдо бўлишини башорат қилган, айниқса 2015 йилда бу ерда чийилдоқ-чивин (қон билан озиқланмайди) ўрнашиб олганидан кейин.
Мавзуга оид
21:07 / 28.05.2026
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
16:48 / 24.02.2026
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба лойиҳаси яратилади
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
16:46 / 17.02.2026