Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
Исландия яшаш нархи бўйича Швейцарияни ортда қолдирди.
Исландия кўп йиллар давомида биринчи марта Швейцарияни ортда қолдириб, яна дунёдаги энг қиммат давлатга айланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Маълум бўлишича, Исландиядаги нархлар даражаси ҳозир Швейцариядагига қараганда уч фоиз пунктга юқори экан. Гап шундаки, пандемиядан кейинги туризмнинг юксалиши (ўсишнинг асосий омили) ҳам иқтисодий ўсишга, ҳам нархларнинг ошишига туртки бўлди.
Таъкидланишича, айнан туризм хизматлар соҳасидаги инфляцияга катта ҳисса қўшмоқда. Туризм томонидан талабнинг босими иш ҳақининг ошишига олиб келди. Бундан ташқари, туризмдан уй-жой бозори ҳам зарар кўрди.
2024 йилда Швейцариядаги харид қобилиятига мослаштирилган нархлар даражаси Исландияникидан етти фоиз ортиқроқ эди.
Исландияда ўсиб бораётган нархлар тез орада сайёҳларни чўчита бошлаши тахмин қилинмоқда. Таъкидланишича, Исландия иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантирмаяпти, бу эса унинг заифлигини оширади.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
09:45 / 23.06.2026