Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндия таълим тизимида катта эркинлик мавжуд – президент Стубб
Президент Александр Стубб Финляндия таълим тизими ҳақидаги фикрларини айтди.
Фото: ЎзА
Финляндия президенти Александр Стубб Ўзбекистонга ташрифи давомида ўз мамлакати таълим тизими ҳақидаги фикрларини айтди.
«Финляндия таълим моделидан қандай хулоса чиқариш мумкин. Бунда бир неча асосий жиҳатлар бор.
Биринчидан, кичик ёшдан бошлаб таълим тизими барча учун тенг бўлиши керак, шунда ҳамма бир хил даражада шаклланади, албатта агар бирор ўқувчи тезроқ ривожланишни истаса, унга имконият берилади.
Иккинчидан, барча ўқитувчилар педагогика бўйича магистр даражасига эга. Бу юқори малакали мутахассислик бўлиб, фақат талабгорларнинг 10 фоизи бундай мақомни қўлга киритади.
Учинчидан, таълимда катта эркинлик мавжуд, яъни маълум бир ўқув дастурини мажбуран ўқитиш шарт эмас.
Тўртинчидан, биз ўқитувчиларимизни жуда қадрлаймиз. Менимча, Арасту ёшларга таълим беришдан ҳам олижаноб иш йўқ деб тўғри айтган. Булар Финляндия ўқув тизими ҳақидаги асосий хулосалар», деди Стубб.
Мавзуга оид
14:45 / 01.01.2026
Финляндия полицияси Болтиқ денгизида Россиядан келаётган кемани қўлга олди
09:39 / 31.12.2025
Нодавлат мактабларда ўқийдиганлар улуши 3 баравар оширилади
09:33 / 31.12.2025
Ҳар йили 600 нафар чет эллик “тил эгаси” бўлган мутахассис таълимга жалб этилади
10:44 / 27.12.2025