Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда электр қармоқда балиқ овлаганлар табиатга 512 млн сўмлик зарар етказди
Ҳуқуқбузарлик натижасида “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш” тўғрисидаги ҳамда “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлар бузилган.
Фото: Экология вазирлиги
Экология вазирлигининг хабар қилишича, ўтказилган рейд тадбири давомида уч нафар фуқаро Сирдарё тумани ҳудудидан ўқиб ўтувчи «Шўразак» зовуридан электр қармоқ ёрдамида 7 турдаги 38 дона балиқни ноқонуний овлагани аниқланган.
Ҳуқуқбузарлар балиқларни машинада олиб чиқиб кетишаётганида тўхтатиб қолинган.
Ноқонуний овланган балиқлар, электр қармоқ, резина қайиқ, “сеткали тутқич” ва аккумулятор вақтинчалик олиб қўйилган, транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган.
Хабарда айтилишича, ҳуқуқбузарлик натижасида “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш” тўғрисидаги ҳамда “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлар бузилган. Табиатга 521 миллион 180 минг миқдорида зарар етказилган.
Тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган.
Мавзуга оид
16:27 / 25.03.2026
Қурилиш соҳасида экологик талаблар кучайтирилади
08:26 / 24.03.2026
2030 йилгача яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш режаси тақдим этилди
21:34 / 23.03.2026
Аҳолининг экологик маданиятини ошириш учун “10 минг қадам пиёда” ташаббуси тикланади
20:43 / 23.03.2026