Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантлар мамлакатга қайта кириш орқали қонунийлашиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирилди
Бундай шахслар миграция қоидаларини бузувчилар ҳисобланади ва назорат остидаги шахслар реестрига киритилади.
Кўпинча чет эл фуқаролари чиқиб кетиш ва кейин мамлакатга қайтиш орқали миграция мақомини янгилаш ва Россияда қолиш муддатини узайтириш мумкинлигига ишонади. Бундай ишонч нотўғри, деб ёзди ТАСС Россия ИИВ миграция бошқармасига таяниб.
Вазирлик қолиш муддатини узайтириш учун асосга эга бўлмаган визасиз мамлакатлар фуқаролари учун Россияда бўлишнинг максимал муддати календарь йилида 90 кунни ташкил этишини эслатди.
Қонуннинг ушбу нормасини бузган шахслар Россия Ички ишлар вазирлигининг назорат остидаги шахслар реестрига (РКЛ) киритилиши керак, деб таъкидлади бошқарма.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, мигрант Россия Ички ишлар вазирлигининг назорат остидаги шахслар реестрига киритилгани тўғрисида ушбу маълумот вазирликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган пайтдан бошлаб хабардор қилинган ҳисобланади.
«Чет эл фуқароси Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган кундан бошлаб у ҳақидаги маълумотлар реестрга киритилгани ҳақида хабардор қилинган ҳисобланади», дейилади бошқарма хабарида.
Назорат остидаги шахслар реестри Россияда 2025 йил 5 февралда жорий этилган. Унга мамлакат ҳудудида бўлиш учун қонуний асосга эга бўлмаган барча чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар киритилади.
Реестрга киритилган мигрантлар бир қатор чекловларга дуч келади, жумладан, банк карталаридан фойдаланиш ва транспорт воситаларини бошқариш, никоҳ ёки ажралишни рўйхатдан ўтказиш, болаларни таълим муассасалари ва болалар боғчаларига жойлаштира олмаслик ва бошқалар.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026