Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё бўйлаб болалар орасида гипертония ўсиб бораётгани аниқланди
Олимлар бу тенденцияни турмуш тарзининг ёмонлашуви ва семириш ҳолатларининг кўпайиши билан боғламоқда.
Фото: Getty images
Дунёда болалар гипертонияси билан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда, дейилади Lancet порталида эълон қилинган тадқиқотда.
«Болалар гипертонияси бутун дунё бўйлаб ёш аҳолининг сезиларли ва ўсиб бораётган қисмини қамраб олмоқда», дейилади нашр хабарида.
Олимлар бу тенденцияни турмуш тарзининг ёмонлашуви ва семириш ҳолатларининг кўпайиши билан боғламоқда. Нашр муаллифлари қарийб 444 минг болани қамраб олган мақолалар маълумотларини таҳлил қилиб, 2000-2020 йиллар оралиғида болалар гипертониясининг тарқалиши деярли икки бараварга ошганини аниқлашга муваффақ бўлди: ўғил болаларда 3,4 фоиздан 6,53 фоизгача ва қизларда 3 фоиздан 5,82 фоизгача.
Тадқиқот натижаларини шарҳлар экан, Испания кардиология жамияти президенти Игнасио Фернандес Лосано мутахассислар ўз амалиётида узоқ вақтдан бери кузатиб келаётган нарса тасдиқланганини айтди.
«Бу хавотирли, чунки биз болалар ва ўсмирларда юрак-қон томир тизимининг ҳолати доимий равишда ёмонлашиб бораётганини кўрмоқдамиз. Гипертония - бу катталар касаллиги ва унинг бундай ёшда пайдо бўлиши хавотир уйғотади», деб огоҳлантирди у.
ЖССТ маълумотларига кўра, 2020 йил охирида дунёда 1,13 миллиард одамда гипертония касаллиги мавжуд бўлиб, уларнинг тахминан 40 фоизи ўз касаллиги ҳақида билмайди ва фақат 10 фоизи даволанади.
Мавзуга оид
22:57 / 23.12.2025
Тез ёрдамнинг етиб бориш вақти 3 баробар қисқарди – ССВ
00:41 / 14.12.2025
Помидор қон босимини пасайтиришга ёрдам бериши маълум бўлди
17:35 / 13.12.2025
Тошкентда рецептсиз дори сотиш тўхтади. Дорихоналарда вазият қандай?
19:13 / 12.12.2025