Жамият | 19:00 / 28.11.2025
5392
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Қуёш панеллари етказилиши орқали ҳавога 100 минг тонна CO₂ чиқишининг олди олинди

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашгани ҳақидаги хавотирлар кучайган бир вақтда қайта тикланувчи энергия бўйича амалга оширилаётган ташаббусларнинг аҳамияти янада ортмоқда. Arif Solar томонидан ўтказилган йиллик ҳисобот тадбирида Jinko Solar’нинг янги авлод панеллари ва Sungrow инверторлари тақдим этилиб, яшил энергетиканинг экологияни яхшилашда қандай реал натижалар бераётгани таъкидланди.

Тошкент экологиясидаги вазият ва яшил энергиянинг аҳамияти

Бугун Тошкент ҳавоси ҳақида гапирмаган одамнинг ўзи қолмади. Ҳаво сифати ёмонлашгани — бу шунчаки рақамлар эмас, балки одамларнинг соғлиғи, кайфияти ва кундалик ҳаётига бевосита таъсир қилаётган омил.

Шу боис кеча давлат раҳбари “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унда транспорт ҳаракатини тартибга солиш, саноат ва қурилишдаги экологик назоратни кучайтириш, кўкаламзорлаштириш ва ҳаво мониторингини такомиллаштириш каби қатор вазифалар белгиланди.

Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, шаҳарлар экологик барқарорликка эришишида алтернатив энергия улушини ошириш, энергия самарадорлигини кучайтириш ва чиқиндисиз технологияларни жорий этиш каби ёндашувлар энг самарали ечим бўлган.

Аrif solar: Ўзбекистонда барқарор энергия ечимларининг етакчиси

Ўзбекистоннинг энг йирик қуёш панели етказиб берувчи компанияси раҳбарининг айтишича, улар шу йилнинг ўзида 100 мегаватт қувватга тенг қуёш панелларини етказиб беришга эришган. Унинг таъкидлашича, бундай ҳажмдаги панеллар йилига 100 минг тоннагача карбон диоксид (CO₂) чиқишини камайтиришга хизмат қилади.

Arif Solar — қисқа вақт ичида юртимиздаги энг йирик қуёш панеллари ва инвертор етказиб берувчилардан бирига айланган компаниялардан биридир. Компания саноат корхоналари, қурилиш ташкилотлари, давлат идоралари ва халқаро ҳамкорлар билан фаол ишлайди.

Йиллик ҳисобот тадбири: янги авлод технологиялари

Ноябр ойида Hilton меҳмонхонасида Arif Solar компаниясининг йиллик ҳисобот тадбири бўлиб ўтди. Тадбир давомида компаниянинг расмий ҳамкори — дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчилардан бири Jinko Solar’нинг янги авлод қуёш панели тақдим этилди.

Arif Solar бугун нафақат ускуналар етказиб берувчи, балки тўлиқ энергия ечимларини таклиф қилувчи компанияга айланган. Улар нафақат савдо билан, балки:

  • сифатли консультация,
  • пухта лойиҳалаш,
  • профессионал ўрнатиш,
  • кучли сервис тизими орқали бозорда юқори ишонч қозонган.

Компания томонидан олиб кирилаётган ускуналарнинг асосий қисми юқори самарадорлик, узоқ хизмат муддати ва Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимига мос инновацион технологиялардир.

Мамлакат бўйлаб минглаб лойиҳалар

Arif Solar етказиб берган қуёш панеллари ва инверторлар бугунги кунда мамлакат бўйлаб минглаб объектларда фаолият юритмоқда. Улар саноат корхоналари, ишлаб чиқариш мажмуалари, қурилиш соҳасидаги йирик объектлар, хусусий сектор ва давлат ташкилотлари томонидан кенг қўлланмоқда.

Компания раҳбарининг таъкидлашича, улар учун энг муҳим кўрсаткич — сотилган панеллар сони эмас, балки мижозларнинг қайта мурожаат қилиши. Бу эса бозорда барқарор энергия сегменти шаклланаётганининг яққол исботидир.

Халқаро ҳамкорлик: Jinko solar ва Sungrow

Arif Solar фаолиятидаги энг муҳим йўналишлардан бири — халқаро ҳамкорликдир. Компания Jinko Solar билан стратегик шериклик ўрнатган бўлиб, бу Ўзбекистон бозорига глобал стандартларга мос, юқори ишончлиликка эга технологиялар кириб келишига замин яратмоқда.

Шунингдек, компания Sungrow бренди билан ҳам ҳамкорлик қилади. Sungrow — дунёда инверторлар ишлаб чиқаришда етакчи бренд бўлиб, уларнинг маҳсулотлари сунъий интеллект асосида ишлайди. Ушбу инверторлар:

кундуз куни ўзгармас токни ўзгарувчан токка айлантиради,

кечаси эса автоматик диагностика амалга оширади ва тизим бўйича батафсил ҳисобот тайёрлайди.

Қуёшли келажак сари

Arif Solar қисқа вақт ичида Ўзбекистоннинг қайта тикланувчи энергия бозорида ишончли ва етакчи брендлардан бирига айланди. Jinko Solar ва Sungrow каби глобал брендлар билан ҳамкорлик, техник имкониятларнинг кенгайиши, профессионал хизмат ва барқарор энергия стратегияси компания муваффақиятининг асосини ташкил этмоқда.

Қуёш панеллари — бу шунчаки технология эмас, балки келажак авлод учун тоза ҳаво, хавфсиз энергетика ва иқтисодий самарадорлик демакдир. Ва энг муҳими — бу жараён аллақачон бошланган. Ўзбекистон қуёшли юрт, ушбу имкониятдан унумли фойдаланиш эса бугунги кундаги энг тўғри йўлдир.

Барча энергияларингиз электр, газ ва нефт маҳсулотларини битта қилиб 3 йиллик олдиндан тўловини сармоя киритинг, 30 йил текин энергияда рақобат бозорида лидер бўлинг.

ARIF SOLAR билан боғланиш учун рақамлар: +99871 203 00 56

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид