Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада фуқарога ҳокимликдан 1 млрд 624 млн сўм компенсация пуллари ундириб берилди
Фуқарога тегишли бўлган, бузиб юборилган бино-иншоот ўрнига компенсация тўланиши лозимлигига қарамасдан, тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Хабар қилинишича, фуқаро Ж.У. унга шаҳар ҳокимлиги томонидан бузилган мол-мулки учун компенсация пуллари тўлаб берилмаётганлиги юзасидан Фарғона шаҳар адлия бўлимига шикоят қилган.
Аниқланишича, Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳамда Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармаси томонидан фуқаро Ж.У.га тегишли бўлган, бузиб юборилган бино-иншоот ўрнига компенсация тўланиши лозимлигига қарамасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар адлия бўлими томонидан Фарғона туманлараро фуқаролик судига компенсация пулларини ундириш юзасидан даъво аризаси киритилган.
“Қарздорга ижро ҳужжатининг ижросини ихтıёрий равишда таъминлаш учун муддат берилиб, ижро ҳаракатлари давомида фуқаро Ж.У.га ҳокимликдан 1 миллиард 624 миллион сўм компенсация пуллари тўлиқ ундириб берилди”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:16 / 02.07.2026
“Янги уйда яшашни ҳамма хоҳлайди” - тошкентликлар реновацияга қандай фикрда?
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
19:22 / 14.06.2026