Технология | 17:00 / 03.12.2025
3629
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Leapmotor, GAC Aion ва АITO энди расман Ўзбекистонда, фақат Evolution Motorsʼда!

28 ноябр куни Сергели туманида Evolution Motors, Leapmotor, GAC AION ва АITO брендларининг расмий дистрибютори янги флагман автосалони очилди.

Фото: Evolution Motors

Янги салон Кичик ҳалқа йўли бўйлаб жойлашган бўлиб, замонавий формат, кенг экспозиция майдони ва мижозларга қулайликларни бирлаштирган автомобил маркази сифатида тақдим этилмоқда.

Янги автосалонда компания тақдим этаётган асосий электромобил брендлари — Leapmotor, GAC AION ва АITO моделлари намойиш этилади. Мижозлар барча асосий моделлар бўйича тест-драйвдан ўтиш ва автомобилларни яқинроқ таниб олиш имкониятига эга.

Шунингдек, харид жараёни максимал соддалаштирилган: автомобилни шу ернинг ўзида расмийлаштириб, тўловни амалга оширгандан сўнг дарҳол олиб кетиш мумкин.

Evolution Motorsʼнинг устунликлари

Компания ўз фаолиятида мижозларга қулайлик ва шаффоф хизмат кўрсатишни энг муҳим устувор йўналиш сифатида белгилаган. Evolution Motorsʼнинг асосий афзалликлари — расмий дилер сифатида тўлиқ кафолатланган автомобилларни таклиф этиши, транспорт воситаларини қўшимча сертификация босқичисиз расмийлаштириб бериши ва “счет-справка” тизими орқали ҳужжатларни тезкор тайёрлаб бериш имкониятидир.

Шунингдек, харидорлар 3 йил ёки 100 000 километргача бўлган расмий кафолатдан фойдаланишлари, автомобилни бир куннинг ўзида расмийлаштириб олишлари ва кенг, замонавий ҳамда мижозларга қулай тарзда ташкил этилган янги автосалон хизматларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Махсус шартлар

Автосалон очилиши муносабати билан мижозлар учун бир қатор қулай таклифлар тақдим этилмоқда. Жумладан:

 • АITO ва GAC AION электромобилларига фоизсиз муддатли тўлов

 • Шартлар: бошланғич тўлов + 12 ёки 24 ойлик тўлов муддати

 • Ҳеч қандай қўшимча тўловларсиз, нарх ўзгармаган ҳолда расмийлаштириш имконияти

Мазкур таклифлар 31.12.25гача амал қилади.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид