Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ҳодиса 30 июн куни соат 13:59 да А-373 автомобил йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида содир бўлган.
Маълумотга кўра, ёнилғи ташишга мўлжалланган махсус юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлни ажратувчи темир тўсиққа урилиб, ҳаракатдан тўхтаган.
Хабар келиб тушгач, «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган. Махсус техникалар ёрдамида автомобил хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.











