Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев 30 млн долларлик инфузион дори ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев 4 декабр куни Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида инфузион дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича мамлакатдаги етакчи корхоналардан бири саналган, қиймати 30 миллион долларлик River Med Pharm корхонаси фаолияти билан танишди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган инфузион эритмаларнинг тахминан 20 фоизи шу ерда тайёрланмоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати
Мазкур корхонада бемор ҳаёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган инфузион эритмалар мутлақ стерил шароитда, юқори аниқлик ва халқаро стандартларга тўлиқ мос ҳолда ишлаб чиқарилади. Корхона йилига 70 турдаги, умумий 114 миллион дона дори воситаларини ишлаб чиқармоқда, уларнинг 20 фоизи экспорт қилинаётгани корхонанинг халқаро рақобатбардошлигини кўрсатади.

Ноябр ойида лойиҳанинг иккинчи босқичи ишга туширилиб, ишлаб чиқариш қувватлари янада кенгайтирилди. Энди корхона йилига 30 миллион дона инфузион эритмалар, 70 миллион донадан ортиқ қуруқ антибиотиклар ва қарийб 20 миллион дона кўз-бурун томчилари ишлаб чиқаради.

Давлат раҳбарига корхонанинг келгуси режалари — маҳсулот турларини 200 хилга етказиш, шиша ва пластик идишлардаги инъекция учун эритмалар, шунингдек, янги турдаги таблетка ва капсулалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, иш ўринлари сонини мингтага етказиш режаси ҳақида ҳам маълумот берилди.
Президент Мирзиёев шу ерда вилоят фаоллари ва нуронийлар билан мулоқот қилиб, иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, ёшлар тарбияси ва ҳудуд келажагига оид муҳим масалалар юзасидан фикр алмашди.




Мавзуга оид
17:52 / 24.12.2025
Президент Сурхондарёни инвестиция ва аҳоли даромади энг тез ўсадиган ҳудудга айлантириш вазифасини қўйди
14:00 / 24.12.2025
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев келгусидаги тадбирлар режасини кўриб чиқди
23:25 / 23.12.2025
Тўқимачиликда ишлаб чиқариш ҳажмини 147 триллион сўмга етказиш мақсад қилинди
20:24 / 23.12.2025